“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти бош директори Тохир Кулиев раҳбарлигида карантин билан боғлиқ тартибларга ва санитария-гигиена талабларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Синовли кунларда Илмий марказ мутахассислари ўз йўналишлари билан бир қаторда, тиббиёт соҳаси бўйича ҳам изланишлар олиб борди.
Тез тиббий ёрдам кўрсатиш пайтида ишлатиладиган сунъий нафас бериш қурилмаси мутахассислар томонидан ўрганилиб, ТК-1 русумли автоматлаштирилган сунъий нафас олиш қурилмасининг намунаси ишлаб чиқилди. Қурилма сунъий нафасга муҳтож бўлган инсонни автоматлаштирилган тарзда керакли миқдордаги ҳаво билан таъминлаб беради. Автоматлаштирилган қурилманинг нусхасини лаборатория шароитида синовлардан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.