“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ илмий ходимлари иштирокида Андижон вилояти Улуғнор туманида ўқув семинари бўлиб ўтди

0
345

Пахтачилик кенгашининг 12-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ илмий ходимлари Андижон вилояти Улуғнор туманида вилоят пахта тўқимачилик класстерларига хузуридаги пахта тозалаш корхоналари инженер техник ходимлари, 1- 2 зона товаршунослари, лаборантлар ва фермер хўжалиги рахбарларига ўқув семинари бўлиб ўтди. Ўқув семинарида Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари ИТИ лаборатория мудири профессор Ф.М. Хасанова, Пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари ИТИнинг Андижон тажриба станцияси директори к.х.ф.д. И.Абдурахмоновлар иштирок этди. Семинарда корхона техник ходимлари ва фермер хўжалиги рахбарлари ғўза парваришлаш бўйича олиб бориладиган тадбирлар бўйича ўзларининг қизиқтирган саволларига илмий тавсияларга асосланган жавоблар олишди.

Publication author

offline 2 years

Abdullo

Comments: 0Publics: 181Registration: 25-08-2022