1.Наманган муҳандислик-технология институти олимлари томонидан “Икки секцияли пахта чигитини сараловчи қурилма” га Узбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди.Бу қурилманинг аввалги қурилмалардан фарқи кетма-кет вакуум-клапанларни саралаш камерасининг пастки қисмида икки ҳил сатхда жойлаштириш орқали, камеранинг кириш патрубкаси томонидаги қисми кичик хажмли ва чиқиш патрубкаси томонидаги қисми катта ҳажмли икки секциялардан иборат қилиб бажарилган, бунда винтли пластинали регулятор кириш патрубкаси ичида унга нисбатан кўндаланг ўкда айланиш ва танланган ҳолатда маҳкамлаб қўйиш имкониятига эга қилиб ўрнатилганлигидадир.
2. Ислом Каримов номли Тошкент давлат техника университети олимлари пахта соҳасига оид “Пахта териш машиналарининг шпинделлари айланиш тезлигини назорат қилувчи” қурилмага Узбекистонтон Республикаси ИМА томонидан патент берилди.
3.Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимларига Уз-тон Рес-каси интеллектуал мулк агентлиги томонидан “ Толали материални майда чиқиндилардан тозалагич” номли талабномага патент берилди. Бу тозалагичнинг вазифаси- тозалагичнинг бутун узунаси бўйлаб тозалаш эффектини ошириш, шунингдек юмшатиш барабанининг чекка зоналарида пахтанинг тормозланиш жараёнини пасайтиришдан иборатдир.
4.”Paxtasanoat ilmiy markazi” акциядорлик жамияти олимлари тўқимачилик саноатида қўлланиладиган “Линтер машинаси ” номли фойдали моделга Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди.Бу машинанинг вазифаси линт ва уруғ бўйича машиннинг унумдорлигини оширишдан иборатдир.Линтер машина таркибига олдинги ва пастки фартукни ўз ичига олган ишчи камера, зичлик клапанига эга олдинги брус, уруғ тароғи, колосникли панжара ва ағдаргич киради.
5.Пахта тозалаш саноатига оид “Пахтани қуритиш қурилмаси ” мавзудаги талабномага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан “Paxtasanoat ilmiy markazi” акциядорлик жамияти олимларига патент берилди. Бу қирилма пахтани қуритиш самарадорлигини оширади.
6.Агзамов Мирхосил Мирсалихович, Юнусов Салохиддин Зуннунович, Жуманиязов Кадам, Агзамов Мирсалих, Ходжиев Мухсин Тоджиевич, Агзамов Мирхосил Мирсалихович муаллифлигида тўқимачилик саноати, хусусан пахта тозалаш саноати, пахта хом- ашѐсини тозалаш сохасида қўлланиладиган “Пахта хом ашёсини қайта қўллаш усули” номли ихтироси Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан қабул қилинди.Бу усулнинг вазифаси тола сифатини яхшилайди, электр энергияси сарфи ва металл сиғимини пасайтиради ,маҳсулдорликни оширади, экилаѐтган толанинг чиқитларга қўшилиб чиқиб кетишини камайтиради, жиннинг аэродинамик иш режимини созлашни осонлаштиради, чанг чиқишини камайтириш ҳисобига экология ҳолатини яхшилайди, ишлаб чиқариш биносида меҳнат шарт-шароитларини яхшилайди.
7.”Пахтасаноат илмий маркази” АЖ олимлари томонидан яратилган “Дискли арра тишларини ротацион қирқиш учун дастгоҳ” номли фойдали моделига Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент берилди. Бу патент машинасозлик соҳасида, дискли арраларни тайёрлашда қўлланилади. Фойдали моделнинг вазифаси арра тишларини қирқишда бўлиш аниқлигини таъминлашдир.
8.Наманган вилоят худудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери маркази томонидан яратилган “Тебранма-пахта тозалагич” номли ихтирога Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан қабул қилинди. Патент пахтани дастлабки ишлаш саноати соҳасида қўлланилади.Ихтиронинг вазифаси пахта хом ашёси таркибидаги майда ифлосликларни тозалаш учун тебранма ҳаракатланиб турувчи қия тўрли юзага эга, хом ашёни ағдаришга хизмат қилувчи махсус планкалар ўрнатилган ва механик таъсир кўрсатмасдан тозалаб олувчи тебранма- пахта тозалагич қурилмасини яратишдир.
9.Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари томонидан тўқимачилик саноати, толали материал тозалагичларда қўлланиши мумкин ва пахта тозалагичларнинг тўрли юзасига дахлдор “Толали материал тозалагичининг тўрли юзаси” номли ихтирога Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан кўриб чиқилди. Ихтиронинг вазифаси тўрли юза конструкциясини пахта тўзғоғининг уни титиш зонасида тўрли юзани ташкил этувчи текисликлар (чеккалари) бўйлаб синиқ чизиқ бўйича ҳаракатланиш траекториясини таъминлаш йўли билан такомиллаштиришдир.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимларига Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан пахтасаноат соҳасига оид ихтиролари учун бир қатор патентлар берилди.
10.Улардан “Толали материалларга ишлов берувчи машина таъминлагичи” тўқимачилик саноати ҳамда толали материалларга ишлов бериш машиналарида фойдаланилиши учун қўлланилади. Унинг вазифаси толали материални таъминлагичнинг бутун узунаси бўйлаб бир текисда узатилишини оширишдир.
11.“Тозалагичларда пахта хом ашѐсини аррали цилиндр юзасидан олиш ва уни йўналтириш учун барабан” тўқимачилик саноатида фойдаланилади. Бу янгилик ишончлиликни оширади, шунингдек пахта хом ашѐсини цилиндрнинг аррали дисклари тишларидан олиш самарадорлигини ҳам оширади.
12.“ Пахтасаноат илмий маркази ” олимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигига топширилган “Пахтанинг ифлосланганлигини аниқлаш учун асбоб” ихтироси илмий –техникавий экспертизада кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Ихтиро пахта тозалаш саноати, пахта тозалаш корхоналарида пахтанинг ифлосланганлигини аниқлашда фойдаланилади. Унинг вазифаси ифлосланганлик даражаси таҳлилининг аниқлигини ошириш ва бунинг учун сарфланадиган вақтни қисқартириш, қўл меҳнати билан бажариладиган жараёнларни механизациялаштириш, хас-чўплар аралашмасини тортиш жараёнини автоматлаштириш, пахта ифлосланганлиги таҳлили натижаларини қайта ишлашдир.
13. “ Пахтасаноат илмий маркази ” АЖ олимлари томонидан топширилган “Толали материал тозалагич” ихтироси Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан илмий – техникавий экспертизада кўриб чиқилиши учун қабул қилинди. Ихтиро тўқимачилик саноати соҳаси, пахта заводларида линт ва толали материалларни тозалашда фойдаоанилади. У тозалаш самарадорлигини оширади, чигитларнинг тушиб қолишини бартараф этади ва материалнинг тароқланиш даражасини оширади.
14.Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари “Толали материал тозалагичининг колосникли панжараси” ихтироси учун топширилган талбномаси Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги ахбротномасида нашр этилди.