«Пахтасаноат илмий маркази» АЖ олимлари томонидан ишлаб чиқилган фойдали моделга патент бериш бўйича қарор қабул қилинди

0
683

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ олимлари томонидан ишлаб чиқилган фойдали моделга патент бериш бўйича қарор қабул қилинди.

Фойдали модел номи: Делинтер

Патент рақами: FAP 01690

Муаллифлар: Кулиев Тохир Мамаражапович, Акрамов Алишер Ашуралиевич, Назиров Рахматжон Расулович, Исанов Фарход Жуманазарович.

Фойдаланиш соҳаси: тўқимачилик саноатида, пахта тозалаш корхоналарида,  чигитлардан қисқа штапелли линтни (делинтни) олиб ташлашда қўлланилади.

Вазифаси: фойдаланишда линт олиб ташланишининг оширилишини таъминлаш ва тиқилинч вазиятларни камайтириш.

Фойдали модель моҳияти: делинтер корпусда бир-бирининг устида жойлашган ва ўтиш нови билан боғлиқ уруғ камераларини ичига олади, уларнинг ҳар бири листли  прокатдан  тайёрланган кожухга  жойлаштирилган бир жуфт горизонтал барабанни ўз ичига олади. Пастки бир жуфт барабаннинг кожухи кўп тешикли кўп қиррали призма кўринишида бажарилган, барабанлар эса металл чўткали тарзда бажарилган. Юқори камера барабанлари аррали-чўткали тарзда бажарилган. Юқори камеранинг кириш тармоқланган қувури айланиш частотасини автоматик равишда ўзгартириш имконияти билан бажарилган узатмалитаъминлагич билан таъминланган.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014