Пахтачилик кенгашининг Эликқалъа туманига бириктирилган ишчи гурух рахбари ва аьзолари томонидан “Бўстон” кластерига қарашли пахта тозалаш корхонаси ва корхона қошидаги пахта тайёрлов масканининг 2022 йил уруғлик пахта ва пахта хосилини қабул қилишга тайёрлик холати кўриб чиқилди. Пахтадан намуна олиш жойи, тарозихона, лаборатория ва ундаги ускуналар, ғарам майдончалари, ёнғинни ўчириш учун захира сув ховузлари, ер ости сув олгичлари, ўт ўчириш автомашинаси, ёнғин ўчириш калконлари ва сув тортиш насослари кўзда кечирилди. Шулар билан бир каторда корхонанинг технологик ускуналарини пахтани дастлабки қайта ишлашга тайёрлик холати ўрганилди. Янги пахта ҳосилини ўрнатилган тартибда қабул қилиш ишлари бошлади.