Пахтачилик кенгашининг Хоразм вилоятидаги Кўшкўпир туманига бириктирилган ишчи гурух рахбари ва аьзолари томонидан “WBM Qo’shko’pir clasteri” МЧЖга қарашли корхона қошидаги пахта тайёрлов масканининг 2022 йил уруғлик пахта ва пахта хосилини қабул қилишга тайёрлиги холати кўриб чиқилди. Бунда ХПП русумли пахтани қабул қилиш-узатиш қурилмалари, ТЛХ-18 ва КЛП-650 русумли лентали транспортерлар, УВП-22, ВЦ-10 русумли нам хаво сурувчи ветиляторларнинг тайёрлик холати кўрилиб, юкламасиз ишлатиб кўрилди. Пахтадан намуна олиш жойи, тарозихона, лаборатория ва ундаги ускуналар, ғарам майдончалари, ёнғинни ўчириш учун захира сув ховузлари, ер ости сув олгичлари, ўт ўчириш автомашинаси, ёнғин ўчириш калконлари ва сув тортиш насослари кўриб чиқилди. Шулар билан бир каторда корхонанинг технологик ускуналарини пахтани дастлабки ишлашга тайёрлик холати кўриб чиқилди. Пахта тозалаш корхонаси ва тайёрлов маскани пахтани қабул қилиш, ғарамлаш ва қайта ишлашга ва пахтани ташиш учун трактор ва тиркамалар тайёр холатга келтирилган. Аниқланган кичик камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.