Пахтачилик илмий кенгаши котиби, аъзолари ва “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг бир гурух олимлари 2022 йил 12 сентябр куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманига ташриф буюриб, туман ҳокимлиги биносида Пахтачилик кенгашининг Жарқўрғон туманига бириктирилган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар, камчиликлар ва таклифлар, шунингдек, пахта хом ашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш бўйича мавсумий тайёргарлик юзасидан муҳокама бўлиб ўтмоқда.
Ташриф давомида Пахтачилик кенгаши томонидан тумандаги пахта майдонларини жойига чиққан ҳолда ва пахта қабул қилиш масканларининг мавсумга тайёргарлик ҳолатларини ўрганиш режалаштирилган.