Пахтачилик кенгаши қошидаги “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ олимлари, Қашқадарё вилоятидаги “Ҳилол текстил”, “Бешкент Агро”, “Қарши Агро” кластерлари ишчи ходимлари, пахта тозалаш корхоналари ходимлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва пахтачилик кенгаши ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида семенар тренинг бўлиб ўтди. Йиғилишда 2022 йилда пахта хосилини сифатли қабул қилиш уларни қайта ишлаш, ишлаб чиқаришда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатларга илмий марказ олимлари муҳим тавсияларни беришди. Йиғилишда корхонларнинг бош инженерлари, бош энергетиклар, механиклар, техника хавфсилиги бўлими бўйича масъуллар, ёнғин хавфсилиги бўйича масъуллар, ОТК мухандислари, пахтани қабул қилишда I-II-III- зона лаборантлари, пахта қабул қилиш масканидан мутахассислари иштирок этишди…