Семинар-тренингда 2022 йилдаги уруғлик пахтани етиштиришда

0
139

Пахтачилик илмий кенгашининг 12-сонли баёнининг 8-банди ижросини таъминлаш максадида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг бир гурух олимлари томонидан 2022 йил 26 август куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги “TCT agro cluster” кластерининг уруғлик пахта етиштириш мутахассислари, бош мухандис, бош механик, бош нурчи, ёнғин ва техника хавфсизлиги инженерлари, техник назорат бўлим бошлиғи, лаборатория ходимлари, уруғлик чигит тайёрлаш агрономлари, тайёрлов бўлим ходимлари, 1-2-3-босқич товаршунослари, техника ва ёнгин хавфсизлиги мутахассислари ва фермер хўжалиги рахбарларига ўқув семинар-тренинг ташкил қилди. Семинар-тренингда 2022 йилдаги уруғлик пахтани етиштиришда пахта ҳосилини сифатли қабул қилиш, сақлаш ва чуқур қайта ишлаш, ва бошка эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатларга илмий марказ мутахассислари томонидан тавсиялар берилди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014