“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ олимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига “Пахта хом-ашёсини тозалаш усули” ихтирога топширган талабнома расмий экспертизада кўриб чиқиш тугатилди ва илмий-техник экспертизада кўриш учун қабул қилинди. Янги усул тўқимачилик саноатида, хусусан, пахта тозалаш заводларида фойдаланилади. Янгиликдан кутилаётган вазифа пахта хом-ашёсини майда хас-чўплардан тозаловчининг тозалаш самарадорлигини ошириш, унинг иш унумдорлигини ва ишончлилигини кўтариш, тозаловчи ва унга боғлиқ асбоб-ускуналар учун электроэнергия сарфини камайтиришдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан “Пахтасаноат илмий маркази ” АЖ олимларига пахта хом ашёси соҳасида фойдаланиладиган “Ғарамни бузиш усули” фойдали модель талабномасига патент берилди. Олимлар бу усул орқали меҳнат унумдорлиги оширишни ва қўл меҳнатини қисқартиришни мақсад қилганлар.
“PAHTAMASH” масъулияти чекланган жамияти ва “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ олимлари ҳамкорлигида машинасозлик соҳасида фойдаланиладиган “Резбали бирикмаларни тортиш ва қотириш учун қурилма”сига топширилган талабномаси учун патент берилди. Ушбу қурилма стопорлашнинг эксплуатацион чидамлигини оширади.