Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги “Пахта ҳосилдорлигини етиштиришда илм инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-308 сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги “Термез-Жайхун кластери” МЧЖга қарашли Жарқўрғон пахта тозалаш корхонасида фермер хўжаликлар томонидан етиштирилган уруғлик пахта хом-ашёсини қабул қилиш, сақлаш ҳолатини тахлил қилиш, уруғлик чигитни дорилаш, тукдорлигини ўрганиш унувчанлигини аниқлаш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уни ижросини мониторинг қилиб бориш вазифаси юклатилган.
“Термез-Жайхун кластери” МЧЖга қарашли корхона қошидаги тайёрлов масканида 2022 йил пахта ҳосилини қабул қилиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, ғарам майдонлари бегона ўтлардан тозаланиб, таъмирлаш ва оқланди. ПЛ, ХПП пахта тушириш ва КЛП-650 пахта узатиш ускуналари ишчи ҳолатга келтирилди. Жарқўрғон туманида бугунги кундан “Термиз-Жайхун кластери” МЧЖ нинг пахта тозалаш корхонаси 2022 йил йил пахта ҳосилидан етиштирилган пахта хомашёсини қабул қилиб бошлади. O’z DSt 615:2008 “Пахта. Техник шартлар” ва O’z DSt 642:2013 “Уруғлик пахта. Техникавий шартлар” давлат стандарти асосида амалга оширилмоқда. Пахта майдонларида ўтказилган апробация натижаларига мувофиқ уруғлик пахтанинг нави, синфи ва авлодлари бўйича тайёрлаш режалари ишлаб чиқилди. Бугунги кунда корхона қошидаги тайёрлов масканида Султон навли R-1 авлодли пахта уруғлик пахтадан 100 тонна, Султон навли R-2 авлодли пахтадан 16 тонна қабул қилинди. Шу жумладан ингичка толали пахтанинг Сурхон-14 навли 11 тонна ва СП-1607 навли 2,5 тонна қабул қилинди.
Ингичка толали Сурхон-14 R-1 навли пахта хом ашёсининг ғарамлаш жараёни
Ўрта толали Султон навли R-1 навли пахта хомашёсининг ғарамлаш жараёни
Ўрта толали Султон навли R-2навли пахта хомашёсининг ғарамлаш жараёни
Ишчи гуруҳ вакили Х.Каримов