Сурхондарё вилояти пахтакорлари мамлакатимизда биринчи бўлиб хом ашё топшириш йиллик режасини бажарди

0
477
Жорий йилда 72 минг гектардан ортиқ майдонда “Бухоро-102”, “Наманган-77”, “Беш қаҳрамон”, “Султон”, “Бухоро-10”, “Порлоқ-1” эрта пишар, “Бухоро-8” ва “Сурхон-16”, “Сурхон-103″ ингичка толали ўрта пишар ғўза навларини парваришлаб,мўл ҳосил тўплади.”СП-1607”, “СТ-1651” ингичка толали истиқболли навлар ҳамда 19 та, шу жумладан, 5 та ингичка толали ғўзанинг янги навлари етиштирилди.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида амалга оширилган ислоҳотлар, хусусан кластер усулининг кннг жорий этилгани ютуқлар омили бўлди. Вилоятда ташкил этилган ўнта пахтачилик-тўқимачилик кластери мавжуд майдонлардаги ниҳолларни меҳр билан парваришлаб, мўл ҳосил тўплади.Йиғим-терим ҳам уюшқоқлик билан бошланди.
Ҳосилни тез,сифатли йиғиб олиш учун 164 мингдан зиёд теримчини бирлаштирган 2 минг 344 та терим отряди ташкил этилди. Хом ашёни қабул пунктларига ўз вақтида ташиб,етказиш учун 1 минг 22 та трактор ва 2 минг 28 та тиркама сафарбар этилди. Натижада қисқа вақтда 246 минг 350 тоннадан ортиқ хом ашё териб-йиғиб олиниб, қабул пунктларига топширилди.
Вилоятда йиғим-терим давом этмоқда.

Манба: uza.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014