Тажриба-экспериментал корхонасида семинар

0
1425

2019 йилнинг 1 февраль куни “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти Боғдод тажриба-экспериментал пахта тозалаш корхонасида илмий-амалий семинар ўтказди.


Семинарда Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидаги пахта тозалаш корхоналарининг бош мухандислари, техник назорат бўлимлари бошлиқлари, бош энергетиклари, меҳнат мухофазаси мутахассислари иштирок этдилар.

Семинарни “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ Бош директори Т.М.Қулиев кириш сўзи билан очди. У семинар қатнашчиларига «Пахтасаноат илмий маркази» АЖда 2018 йили бажарилган илмий тадқиқот ишлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3559-сон қарорига асосан “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятига бириктирилган бешта тажриба-экспериментал пахта тозалаш корхоналарида олиб борилаётган тадқиқот ишлари самаралари тўғрисида гапириб ўтди.


“Фарғона минтақавий пахта терминали” МЧЖ раиси Б.Қосимов вилоят пахта тозалаш корхоналарида янги техника ва технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Семинарда “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бош илмий ходими Р.Ш.Сулаймонов 2018 йилда ишлаб чиқаришга жорий қилинган 8ДП-90 русумли аррали жин ва юқори самарадорликка эга бўлган икки барабанли 5ВП русумли тола тозалагични ишлаб чиқаришдаги натижалари тўғрисида ахборот берди.


“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ етакчи илмий ходими Д.У.Мадрахимов “Тизим корхоналаридаги синовдан ўтказилаётган мустаҳкамлиги юқори бўлган жин ва линтер арраларини техник характеристикалари ва вақтинча ишлатиш регламентини белгилаш” мавзусида тақдимот ўтказди.

“Пахтани қабул қилишда сифатини аниқлаш учун замонавий ўлчов воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” мавзуси бўйича “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ стандартлаштириш ва метрология бўлими бошлиғи А.Ахмедов маъруза қилди.

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бош мутахассиси Б.Иргашев ҳамда кичик илмий ходим Д.Каримов “Ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий автоматлаштирилган тизимлари лойиҳасини тадбиқ этиш” мавзуси бўйича тақдимот ўтказдилар.


Семинар иштирокчилари илмий Марказнинг Боғдод тажриба-экспериментал пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқариш технологияларига жорий этилган янги самарадор илмий ишланмалари билан танишдилар.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014