Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги “Пахта ҳосилдорлигини етиштиришда илм инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-308 сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги “Термез-Жайхун кластери” МЧЖга қарашли Жарқўрғон пахта тозалаш корхонасида фермер хўжаликлар томонидан етиштирилган уруғлик пахта хом-ашёсини қабул қилиш, сақлаш ҳолатини тахлил қилиш, уруғлик чигитни дорилаш, тукдорлигини ўрганиш унувчанлигини аниқлаш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уни ижросини мониторинг қилиб бориш вазифаси юклатилган.