Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг “Пахтаниқуритиш, тозалаш ва ишлаб чиқаришни чангсизлантириш” лабораториясидатехника фанлари номзоди, катта илмий ходим Р.К.Джамолов рахбарлигида “Қуритиш агенти тайёрлаш технологик жараёнини такомиллаштириш ва универсал иссиқлик генераторини ишлаб чиқиш” бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда.
Бу илмий иш мавзуси бўйичамаҳаллий пахта тозалаш ҳамда бир қатор хорижий корхоналарда пахтани қуритиш учун қуритиш агентини тайёрлашнинг технологик жараёни ва уни амалга оширувчи мавжуд ускуналарнинг тузилиши, ишлаш принциплари, мавжуд ютуқ ва камчиликлари тахлил қилиб, ўрганилди. Тўпланган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида мавзу бўйича изланишлар йўналиши асосланди.
Пахтани қуритиш жараёнини амалга ошириш учун қуритиш агентини тайёрлашнинг технологик жараёнларини ўрганиш асосида технологик жараёнларни такомиллаштиришнинг назарий асосланиши орқали мақбулини танлаб олинди. Бунда газ танқислиги бор корхоналарга жорий этилган суюлтирилган пропан ва дизел ёнилғилари асосида қуритиш агентини ишлаб чиқиш, табиий газ ёрдамида қуритиш агентини ишлаб чиқаргичлари ўзаро таққосланди.
Ўрганилиб, тахлил қилинган ускуналарнинг камчиликлари аниқланиб, уларни бартараф қилиш учун янги иссиқлик ишлаб чиқаргичнинг чизмалари ишлаб чиқилди ва бугунги кунда илмий Марказнинг шўъба корхонаси бўлган “Рим устахонаси”да иссиқлик генераторининг тажриба-синов нусхаси тайёрланди (1-расм).
Янги автоматлаштирилган газ горелкали иссиқлик генераторининг ишлаб чиқаришга жорий этилишидан газ сарфини тежалишига, техника ва ёнғин хавфсизлиги ҳолатини яхшиланишига эришилади. Ёниш ҳолатлари автоматик тарзда бошқарилади.
1-расм. Иссиқлик генераторининг тажриба-синов нусхаси
Яқин кунларда автоматлаштирилган газ горелкали иссиқлик генераторининг тажриба нусхасини, “Боғдод” тажриба-экспериментал пахта тозалаш корхонасида синов ишларини ўтказиш режалаштирилмоқда.