Уруш ва меҳнат фахрийсига эхтиром

0
1945

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ  бир гурух ходимлари “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан 2-жахон уруши қатнашчиси Чингиз ака Залялитдиновни табриклагани хонадонларига ташриф қилдилар.

Чингиз ака 2-жахон урушида жангу-жадалларда қахрамонлик кўрсатиб, эсон-омон она юртга қайтиб келганлар ва узоқ йиллар давомида Илмий Марказда фаолият юритганлар. Хозирда 92 ёшни қаршилаган Чингиз ака турмуш ўртоқлари Райхон ая билан фаровон умр-гузаронлик қилиб келмоқдалар. Чингиз акага Илмий Марказ Бош директори Т.Қулиев номидан қимматбахо совғалар, пул мукофотлари ва гуллар тақдим қилинди.  Чингиз ака билан суҳбат давомида Илмий марказ жамоаси номидан у кишига узоқ умр кўриш, сихат-саломат бўлиш, хонадонларига бахту-саодат тилаклари етказилди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014