“Paxtasanoat ilmiy markazi”АЖ олимларига Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан қуйидаги фойдали моделларга патентлар берилди:
FAP 01620 “Пахта хом-ашёсини тозалагич» фойдали моделига тозалаш саноати қўлланилади. Янгиликнинг вазифаси аррали цилиндр ва колосниклар орасидаги тирқишлар, шунингдек юмшатиш барабанига тиқилиб қолган пахта-хом ашёсини тиқинлардан тозалашни тезлаштириштиради ва меанизациялаштиради.
FAP 01622 “Таъминлагич” пахта тозалаш саноати, ҳамда жинлар ва аррали цилиндрларда пахта-хом ашёсини бир текисда узатиш учун таъминлагич сифатида қўлланиши мумкин. Янги ихтиро пахта хом ашёсини таъминлагич шахтасида сал қуритиб олиш, таъминлагичнинг ишончлилиги, иш унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида, таъминловчи валиклардан оғирликни олиб ташлаш ва пахта хом ашёсини майда ифлосликлардан дастлабки тозалаш учун уни қозиқли барабанга бир текисда узатиш вазмфасини бажаради.