Халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитасининг 77-йиғилиши

0
1421

Ўзбекистон Республикаси раҳбариятининг топшириғига асосан «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ бош директории Тохир Қулиев 2018 йил 2-6 декабрь кунлари Кот-д’Ивуар Республикаснинг Абиджан шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитасининг  (ICAC) 77-йиғилишида иштирок этди.

ICAC бу пахта етиштирувчи мамлакатлар ўртасида асосий маълумот алмашиш майдонидир. Форум доирасида пахта етиштириш, сувдан оқилона фойдаланиш, қурғоқчилик муаммоалари, ортиқча сув мавжудлиги, ҳосилдорликни ошириш, турли ҳашаротларга қарши курашиш, генетика ва пахтанинг янги навларини ишлаб чиқиш бўйича маълумот алмашилди

Жорий йилги йиғилиш «Пахта муаммолари: Интеллектуал ва барқарор ечимлар» мавзусига бағишланди. Учрашувда 400 яқин делегатлар ICAC га аъзо давлатлар, пахта етиштирувчи давлатлар вакиллари, халқаро кузатувчилар ва Жахон савдо ташкилотининг 10 га яқин ҳалқаро ташкилот вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан буён ICACнинг тўла қонли аъзоси ҳисобланади. 2017 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида Халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитасининг 76-йиғилиши бўлиб ўтган эди. Ҳар йили ушбу йиғилишда 345 иштирокчи қатнашади, улар қаторида ташкилотга аъзо 16 давлат вакиллари, 4 та ҳалқаро ташкилот ва 9 та ICAC га аъзо бўлмаган давлатлар. Европа иттифоқи ва Бангладеш ICACнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014