Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан буён Халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитаси (ICAC) нинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.
Халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитаси умумий йиғилиши ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларида, одатда қўмитага аъзо давлатларда бўлиб ўтади.
2017 йил Ўзбекистон Республикаси Халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитасининг 76-йиғилиши “Глобаллашув ва технологик тараққиёт даврида пахта” мавзусида бўлиб ўтган эди. Ушбу йиғилишда 345 иштирокчи қатнашади, улар қаторида ташкилотга аъзо 16 давлат вакиллари, 4 та ҳалқаро ташкилот ва 9 та ICAC га аъзо бўлмаган давлатлар. Европа иттифоқи ва Бангладеш ICACнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.
2018 йил декабр ойида Ўзбекистон Республикаси делегацияси “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бош директори Тохир Кулиев бошчилигида Кот-д’Ивуар Республикаснинг Абиджан шаҳрида бўлиб ўтаган навбатдаги Халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитасининг (ICAC) 77-йиғилишида иштирок этишди. Жорий йилги йиғилиш «Пахта муаммолари: Интеллектуал ва барқарор ечимлар» мавзусига бағишланди. Тадбирда иқлим ўзгаришининг потенциал таъсири, микрофиберлар ифлосланишининг тез ўсиши, пахтани нархининг янги инновацион технологиялар тизимида шаклланиши ва бошқалар каби масалалар кўриб чиқилди.
2019 йил 15-16 май кунлари Халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитаси (ICAC) Хитой Халқ Республикаси Ташқи алоқалар вазирлиги билан ҳамкорликда Тайван шаҳрида халқаро семинар ўтказади. Ушбу семинар барқарор ривожланиш йўли билан пахта саноати келажаги учун янги ёндашувларни шакллантиришга, шунингдек Халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитаси (ICAC) аъзо-давлатлари ўртасида инновациялар бўйича мулоқотга бағишланган. Семинарда Ўзбекистон Республикаси делегацияси вакилларига “Пахтасаноат илмий маркази” бош директори Тохир Кулиев бошчилик қилади.
2019 йил декабр ойида Халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитасининг (ICAC) 78-пленар мажлиси режалаштирилган. Бу сафар тадбирга Австралиянинг Брисбан шаҳри мезбонлик қилади.
Халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитаси ICAC фаолияти ҳақида қўшимча маълумотни www.icac.org сайтидан топишингиз мумкин.