Хоразм вилояти иқлимига мос ғўзанинг янги нави яратилди

0
779
Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан ғўзанинг “Қирғиз-3” ва “АН-510” дурагайларини чатиштириш натижасида янги истиқболли “Хурмо” нави яратилди ва унга Интеллектуал мулк агентлиги патент берди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу нав Хоразм вилоятининг экстремал (шўрланган тупроқ, минерализацияга учраган ер ости сувлари, сув танқислиги, ўта юқори ҳаво ҳарорати) шароитларга мослашгани билан ажралиб туради. Сифати билан ҳам жаҳон стандартлари талабига жавоб беради.
Янги навнинг ҳосилдорлиги назорат навга нисбатан 3-3,5 центнерга юқори ва тола сифати яхшилиги билан фарқланади.
Манба: Uza.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014