ЭМЛАНМАГАНЛАРНИ ИШГА ҚЎЙМАСЛИК СЎРАЛДИ

0
120

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги корхона ва ташкилот раҳбарларига мурожаат қилди. Мурожаатда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2021 йил 17 июлдаги 11-сон қарорида 18 ёшдан катта аҳоли қатламини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш белгиланган, дейилади ССВ мурожаатида.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 113-моддасига кўра, ходим эмланишни рад этса, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли. Шу боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги корхона ва ташкилот раҳбарларидан ходимларнинг 2022 йил 20 январга қадар коронавирусга қарши эмланишини таъминлашни (эмлашга қарши тиббий кўрсатмалари бор фуқаролар бундан мустасно) ҳамда сабабсиз эмланмаганларни ишга қўймаслик чораларини кўришни сўради.

Publication author

offline 2 years

Abdullo

Comments: 0Publics: 181Registration: 25-08-2022