Янги лаборатория

0
1830

“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти қошида янги лаборатория барпо этилиб, унга “ Текстехно” фирмасининг ( Германия) янги замонавий пахта толасининг сифат кўрсаткичларини ўлчаш тизими ўрнатилди.

Ушбу ўлчаш тизимларини қуйидаги йўналишларда қўллаш режалаштирилган:

-янги селекция навларини сифат кўрсаткичларини ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, ҳамда янги техника ва техналогияларни яратишда тола сифатини инобатга олган ҳолда илмий тадқиқотлар ўтказиш;

  -пахта толаси нави ва синфини Ўзбекистон давлат стандарти бўйича аниқлашни автоматлаштириш. (Ҳозирги кунда қўлланилиб келинаётган  HVI

( Эйч Ви Ай ) тизими нав ва синфини фақат халқаро ( Америка ) классификацияси бўйича аниқлайди. Ўзбек классификацияси бўйича нав ва синфи органалиптик усулда баҳоланади);

  -пахта толаси сифати бўйича келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда арбитраж усул сифатида сифат кўрсаткичларини ўлчашлар ўтказиш;

  -пахта тозалаш корхоналари ва тўқимачилик саноати ҳамда илмий – текшириш корхоналари буюртмалари асосида тола сифатини аниқлаш бўйича ўлчовлар ўтказиш.

Ушбу ускуна ўлчов натижаларининг юқори аниқлиги билан фарқланади.

 

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014