“Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятида 2019 йилнинг 15 март куни пахта саноати соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бораётган ёш олимларнинг ижодларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни илмий Марказ Бош директори Т.М.Қулиев кириш сўзи билан очиб, 2019 йилдаги режалар бўйича ёш олимларнинг олиб бораётган илмий тадқиқотлари, турли мавзулар бўйича илмий диссертациялар устидаги ишлари ҳолати тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди. Илмий Марказда илмий ишларни фаол олиб борилишини ҳар томонлама қўллаб қувватланишини, ёш олимларнинг самарали ишлашлари учун барча шарт-шароитлар яратилиб берилишини ҳамда уларни моддий ва маънавий рағбатлантирилишига эътибор кучайтирилишини таъкидлаб ўтди.
Йиғилишда илмий диссертациялар устида иш олиб бораётган ёш олимлар – ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва меҳнат мухофазаси лабораторияси кичик илмий ходими Д.Каримов, жинлаш, линтерлаш ва пресслаш лабораториясининг мутахассиси Д.Умарходжаев, уруғлик чигит тайёрлаш лабораторияси бош илмий ходими А.Акрамов, линтерлаш ва пресслаш гуруҳининг кичик илмий ходими Б.Маруфхонов, пахтани қуритиш, тозалаш ва ишлаб чиқаришни чангсизлантириш лабораторияси кичик илмий ходими Э.Қурбонбоевларнинг ахборотлари эшитилди.
Мунозараларда сўзга чиққан Бош директорнинг илмий ишлар ва инновация бўйича биринчи ўринбосари Қ.Жуманиязов, илм бўйича маслаҳатчи Э.Т.Мақсудов, бўлинмалар раҳбарлари С.Усманов, Р.Джамаловлар, етакчи мутахассислар Ш.Шамсиев, Н.Саидазимов ва бошқалар илмий тадқиқот ишлар бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини ва таклифларини билдирдилар.
Йиғилишда илмий Марказда 2019 йилда илмий тадқиқот ишларини янада жадаллаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирларини белгилаш билан бир қаторда фаол иш олиб бораётган ёш ижодкор олимларни моддий рағбатлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Йиғилишда илмий Кенгашнинг илмий котиби этиб тайинланган Р.Ш.Сулаймонов, уруғчилик лабораторияси бош илмий ходими Қ.С.Собировлар ёш олимларга илмий тадқиқотлар олиб боришда эътибор берилиши лозим бўлган масалаларга тўхталиб ўтдилар.
Йиғилишда илмий Марказнинг шу йил давомида илмий тадқиқотлар ва илмий изланишлар олиб бориш борасида белгиланган чора тадбирларни бажарилиши билан боғлиқ бўлган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.