Азиз ватандошлар! Барчангизни Мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, эл-юртимизни мустабид тузум кишанларидан озод қилиб, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлини очиб берган Ўзбекистон давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрами билан чин қалбимдан ва самимий муборакбод этаман.
Сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилайман. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!
Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!
“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ
Бош директори Т.Кулиев