“Ўзбекистон Интеллектуал мулк муҳофазаси” мавзусида семинар

0
741

2019 йилнинг 25 декабрь куни «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ да Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Интеллектуал мулк муҳофазаси” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги бўлим бошлиғи Ф.Эргашева йиғилганларга “Ўзбекистонда Интеллектуал мулк муҳофазаси” ҳамда “Интеллектуал мулк объектлари тўғрисида тушунчалар. Ихтиролар ва фойдали моделларнинг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзусида маъруза қилди.

Ф.Эргашева ихтиролар ва фойдали моделларни тўғри расмийлаштириш борасида маъсулларнинг вазифалари юзасидан батафсил тушунтириш берди. Семинар сўнгида мавзуга оид билим-кўникмаларни янада ошириш бўйича Марказ илмий ходимларининг  саволларига жавоблар берилди.

Семинар якунида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бош директори илмий маслаҳатчиси Э.Мақсудов сўзга чиқиб, ушбу семинар «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ ходимлари учун қизиқарли ва фойдали бўлганини таъкидлаб, келажакда “Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги” билан ҳамкорлик бундай семинарлар кўплаб ташкил қилиниши мақсадга мувофиқлигини  таъкидлаб ўтди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014