Патент рақами: FAP 01640
Муаллифлар: Кулиев Тохир Мамаражапович, Алакбаров Шавкат Набиевич, Райимқулов Жахонгир Қулмуродович, Кулбаев Эркин Пердебекович, Джабборов Носир Насимович.
Фойдаланиш соҳаси: Пахта хом ашёсини қуритиш учун қурилмалар.
Вазифаси: Металл сиғимлилигини камайтириш ва конструксиясини соддалаштириш.
Фойдали модель моҳияти: Қуритгич пахта хом ашёсини киритиш ва чиқариш учун конвейер ва калта қувурларга эга бўлган камерадан таркиб топган. Конвейер қиялик бурчаги 250 дан паст бўлмаган холда ўрнатилган тебранадиган конвейерни ифодалайди. Конвейер тубида ўлчамлари 5×50 мм га тенг тешиклар ўйиб очилган. Бундан ташқари, қуритгич тебранадиган конвейер устида ўрнатилган ёнғинга қарши ускуна билан таъминланган