Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ олимлари томонидан ишлаб чиқилган фойдали моделга патент берилиши бўйича қарор қабул қилинди.

0
335

Фойдали модел номи: Пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш қурилмаси (Устройство для сушки и очистки хлопкасырца)

Патент рақами: FAP 01764

Муаллифлар: Кулиев Тохир Мамаражапович, Максудов Эркин Тухтаевич, Алакбаров Шавкат Набиевич, Шукуров Саим, Кулбаев Эркин Пердебекович, Райимкулов Жахонгир Қулмуродович, Джабаров Носир Насимович.

Фойдаланиш соҳаси: пахта тозалаш соҳаси, чунончи пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш қурилмаси.

Вазифаси: пахта хом ашёсини бир пайтнинг ўзида янада юқорироқ нам чиқариб қуритиш ва тозалаш.

Фойдали модель моҳияти: пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш қурилмаси ичида конвейер жойлаштирилган камера, пахта хом ашёсини киритиш ва чиқариш учун кириш ва чиқиш калта қувурлари ва газсимон иссиқлик ташувчидан таркиб топган. Конвейер қозиқли барабанлар ва валиклар кўринишида бажарилган, барабанлар тагида барабан контурини 1400 ёй бўйича такрорлайдиган сеткалар жойлаштирилган, қозиқли барабанлар орасида жойлашган қувурларда валиклар ўрнатилган, калта қувурлар ва валикларнинг деворлари ва валикларнинг ўзлари орасида иссиқлик ташувчини чиқариб юбориш имконияти бўлиши учун тирқишлар мавжуд, конвейер тагида хас-чўпларни чиқариб юбориш имкониятини яратиш учун шнек ўрнатилган. Камеранинг устки қисмида дренчер тизими ўрнатилган.

Манба: Интеллектуал мулк агентлиги томонидан расмий ахборотномаси.

Publication author

offline 2 years

Abdullo

Comments: 0Publics: 181Registration: 25-08-2022