Пахтачилик илмий кенгаши котиби, аъзолари ва “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг бир гурух олимлари 2022 йил 20 сентябр куни Фарғона вилоятининг Бешариқ туманига ташриф буюриб, “Lux Yan Tex” МЧЖ га қарашли пахта қабул қилиш масканида йиғилиш ташкил этилди.
Унда, амалга оширилган ишлар, жумладан уруғлик пахта майдонларида аниқланган камчиликлар ва уни бартараф этиш юзасидан амалий ишлар, шунингдек, туманда пахта хом ашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш бўйича мавсумий тайёргарлик, келгуси йил учун навни жойлаштириш юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.
Ташриф давомида, Пахтачилик кенгаши томонидан тумандаги пахта тозалаш корхонаси ва пахта қабул қилиш масканларида ўрганишлар олиб борилди.