“Ўзпахтасаноат” АЖ соҳавий илмий-техник Кенгаши йиғилиши

0
693

Соҳавий илмий-техник Кенгаш қиғилишини “Ўзпахтасаноат” АЖ Бошқаруви раисининг ўринбосари  Ф.П.Турсунов олиб борди.

Йиғилиш кун тартибининг биринчи масаласи бўйича  “Ўзпахтасаноат” АЖ Бошқаруви раисининг ўринбосари  Ф.П.Турсунов “Ўзпахтасаноат” АЖ соҳавий илмий-техник Кенгаши (СИТК) аъзолари таркибини  кадрлар ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқишни таклиф қилди ва Кенгаш аъзоларининг янги таркибини номма ном киритди.

Кенгаш аъзоларининг янги таркиби муҳокамасида Т.М.Қулиев, И.Қ.Собиров, И.Т.Қулматов, Ж.Бобоевлар сўзга чиқишиб ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Кун тартибидаги иккинчи масала – ”Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятининг 2020 йилда бажариладиган илмий-тадқиқот ва илмий-техник хизмат кўрсатиш ишлари режасини тасдиқлаш бўйича  илмий Марказнинг илмий ходимлари Р.Джамалов, Р.Сулаймонов, У.Каримов, Б.Умарходжаев ва бошқаларнинг  марузалари эшитилди.

Маърузачилар “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ нинг 2020 йилга режалаштирилган  27 та мавзудаги илмий-тадқиқот ва илмий-техник хизмат кўрсатиш ишларининг мазмун-моҳиятлари тўғрисида гапириб, уларнинг ҳар бирининг ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаммоларни ечишга қаратилгани ҳақидаги материалларни презентация қилиб кўрсатдилар ва Кенгаш аъзоларининг саволларига жавоб бердилар.

Мухокамада Ф.П.Турсунов, И.Қ.Собиров, Ж.Бобоев, Т.М.Қулиев, Э.Т.Мақсудов, Б.Байханов режага киритилаётган илмий-тадқиқотлар ва илмий-техник хизмат кўрсатиш мавзулари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда уларни  тасдиқлаш юзасидан таклифларини бердилар.

Йиғилиш сўнгида кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014