Юртимизда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тадбирлар давом этмоқда. “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарда ҳам барча муассаса ва ташкилотларда бўлгани каби Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган турли кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу йилнинг 27 март куни “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятида Наврўз байрамига бағишланган тантанали тадбири бўлиб ўтди. Унда “Пахта саноат илмий маркази” акциядорлик жамияти, “Рим устахонаси” шўъба корхонаси, “Ижод-ИТМ” маъсулияти чекланган жамияти ходимлари, малака ошириш марказида таълим олаётган хорижий тингловчилар ҳам фаол иштирок этдилар.
Шунингдек, байрам тадбирида соҳада кўп йиллар йиллар давомида фаолият олиб борган ва ҳозирда кексалик гаштини сураётган ёши улуғлар ҳам қатнашдилар.
Тадбирни “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.И.Максудов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни минг йилликлар оша нишонланиб келинаётган Наврўз байрами билан муборакбод этди.
Байрамона безатилган дастурхонга баҳорий таомлар, жумладан, кўкламнинг шоҳ таоми— сумалак, шунингдек кўк сомса, чучвара, варақа ва ош тортилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида санъаткорларнинг дилтортар қўшиқлари ва шўх рақслар даврага ўзгача кўтаринкилик ва файз бағишлади.