“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма комплексида 2017 йилнинг 23-27 октябр кунлари пахта бўйича Халқаро консультатив қўмитасининг 76- ялпи мажлиси ва XIII Халқаро пахта ва текстиль ярмаркаси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига кўра “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси “Ўзпахтаэкспорт” ва “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятлари билан биргаликда пахта бўйича Халқаро консультатив қўмитаси вакилларининг кўмагида мажлис делегатларининг меҳмондўст Ўзбекистон заминида бўлиб ўтадиган учрашувини яқинлаштиришга қаратилган тадбирларни жадаллик билан амалга оширишмоқда.
Ялпи мажлиснинг бош белгиловчи мавзуси – “Пахта – глобаллашув ва технологик прогресс даврида” чуқур мазмунга эга бўлиб, унинг кун тартибидаги турли йўналишлар бўйича қизиқарли учрашувлар ва фикр алмашувлари кутилмоқда. Уларнинг мавзулари кўплаб долзаб масалалар – пахта ва тектиль соҳасида янги технологиялар, генетик биохилма-хиллик, биотехнологиялар самараси, пахта тайёрлаш ва пахта маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий жиҳатлари, логистика, энг сўнгги илмий тадқиқотлар, стандартлаштириш, янги селекциялар, чигит тайёрлашнинг замонавий технологиялари ва ҳ.з тўғрисида бўлишликлари кутилмоқда.
Секциялар йиғилишлари доирасида илмий-техник семинар ўтказиш мўлжалланмоқда. Ўзбекистон томонидан қатнашаётган олимлар учун ушбу форум очилишига чоп этилиши белгиланган “Ўзбекистон Республикасининг пахтачилик соҳасидаги илмий-техник ютуқлари натижаларининг Тўплами” га киритилган илмий мақолалари орқали ўз ютуқларини халқаро даражада намойиш этиш учун имконият яратилади.
Тўплам учун 60 дан ортиқ мақолалар танланган бўлиб, ташкилотчилар ўзбек олимларининг пахта билан боғлиқ ва ҳукуматимиз илмий-техник сиёсати томонидан қўлланилаётган илмий тадқиқотлари улар учун нақадар муҳим эканлигини кўрсатишга эришилган.
Мақолаларнинг бир қисми ғўзанинг маҳаллий янги селекцияларини, шу жумладан генетик инженерия ютуқларидан фойдаланган ҳолда яратилишига бағишланган. Уларнинг каттагина қисми техник-технологик янгиликларнинг пахта тозалаш корхоналарида ҳамда уруғлик чигит ишлаб чиқаришда қўлланилишига қаратилган.
Тўпламда мамлакатимизда 90 йилдан ортиқ даврда пахтани дастлабки ишлашнинг янги техника ва технологияларини яратишда , республика пахтачилик соҳасини қайта жиҳозлаш давлат дастурларида фаол қатнашаётган ҳамда обрўли илмий ташкилотларидан бири бўлган “Пахтасаноат илмий маркази” ҳақида ҳам материалларкиритилган.