Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти таваллудига бағишланган хотира тадбири ўтказилди

0
2115

Жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди. Шу муносабат билан “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси мажлислар залида мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, миллат отаси Ислом Каримов хотирасига бағишланган маърифий тадбир ўтказилди. “Ўзпахтаэкспорт” акциядорлик жамияти ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда холдинг компания ва унинг таркибидаги барча акциядорлик жамияти ходимлари иштирок этди.

photo003_1.JPG

 

Тадбирда Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон бунёдкори, миллат қаддини тиклаган ватанпарвар, ўзбек халқини бутун дунёга танитган етакчи сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдиргани эътироф этилди.

e04358d7640f85a230d97052817e633a

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Анжуманда сўз олган таниқли сиёсий шарҳловчи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Қобилбек Каримбеков буюк давлат арбобининг даҳоси, миллатимиз олдидаги улкан хизматлари ҳақида гапирар экан “Ислом Абдуғаниевични Худонинг ўзи бизга инъом қилди. Иқтисодиёт ачинарли ҳолга келган, миллатимизнинг “Пахта иши”, “Ўзбеклар иши” деган бўхтонлар билан ҳуқуқлари поймол қилинаётган, минтақада турли этник низолар авж олган мураккаб бир даврда Ватанимизни мустақил давлат сифатида ажратиб олди. Уларнинг оқилона, узоқни кўзлаб олиб борган кучли сиёсати сабаб, бугун Ўзбекистон барқарор ривожланаётган иқтисодиётга эга давлатга айланди. Ўтган йилларда биз эришган барча соҳалардаги улкан ютуқлар замирида, биринчи галда, Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг заҳматли меҳнатлари ётибди, десак адолатдан бўларди.  Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси буни жуда яхши англайди ва доим биз Биринчи Президентимизнинг муқаддас руҳи олдида юксак ҳурмат бажо келтирамиз, улар бошлаб берган буюк ишларни, мамлакатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевга қанот бўлиб, давом эттирамиз”, деди.

photo002_1.JPG

 

Анжуманда сиёсий шарҳловчи, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги Қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида алоҳида тўхталиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб берди. Бундай маънавий-маърифий тадбирлар холдинг компания тизимидаги барча муассаса ва ташкилотларда ўтказилиши режалаштирилган.

www.uzpse.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014