Оқибат ва тотувлик бор юртда қут-барака бўлади, дейди кўпни кўрганлар. Зеро, юртимизда 9 майнинг “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланишида ўзига хос рамзий маъно бор. Ушбу кун нафақат юрт тинчлиги, Ватан озодлиги йўлида азиз жонларини фидо қилган, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшган минглаб инсонларни хотирлаш, ҳақларига дуо қилиш, шу билан бирга, яқинлар, нуронийлар, меҳр ва мурувватга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш, уларнинг ёлғиз эмаслиги, доимо эътиборда эканлигини яна бир бор ҳис этишларини таъминлаш куни сифатида ҳам қалбимиздан жой олган санадир.
Ўзбекистон бугун ана шундай минг йиллик ўлмас қадриятларни, асрий анъаналарни сақлаб келаётган, буюк келажаги учун мустаҳкам пойдевор кўтара олган қудратли мамлакатга айланиб бормоқда.
Азиз юртдошлар, ҳурматли ҳамкасблар, компания тизимида фаолият олиб бораётган ўз ишининг билимдонлари, соҳа ривожи учун беқиёс меҳнати сингган муҳтарам устозлар, байрам барчамизга муборак! Элда қадр топинг! Умрингиз ҳалол меҳнатингиз сингари баракали бўлсин! Юртимиз осмони доим мусаффо, сарҳадлари осойишта бўлсин!