“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида қатнашмоқда

0
2460

“Ўзэкспомарказ” павильонларида X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси иш бошлади.

коо

Мазкур ярмарка Ўзбекистонинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йил 12 ноябрдаги «Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони, 2013 йил 29 январдаги «Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 мартдаги «2016 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

DSC02335.JPG

Айтиш керакки, аввалги Республика соҳавий саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржасида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ҳам муваффақиятли иштирок этган ва якунда холдинг компания экспозицияси “Энг яхши стенд” номинацияси бўйича махсус диплом билан тақдирланган эди. Шунингдек, ярмарка жараёнида маҳаллийлаштириш дастури доирасида ҳамкор ташкилотлар билан бир нечта шартномалар тузилганди.

DSC02324.JPG

Бу галги кўргазмада “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси таркибидаги корхона-ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилаётган халқ истеъмоли моллари (маргарин, хўжалик совуни, омухта ем, махсус кийимлар, бўз, нотўқима матолар, қўлқоплар, этаклар ва пластмасса идишлар), соҳа корхоналари учун зарур бўладиган эҳтиёт ва бутловчи қисмлар, шунингдек, импорт қилинаётган, ўзлаштириш учун тавсия этилаётган саноат маҳсулотлари (гидравлик насослар, пахта тозлаш корхоналарининг технологик асбоб-ускуналари, транспортёр лентаси ва ҳ.) намойиш қилинмоқда.

DSC02276.JPG

Мазкур форум доирасида мамлакатимизнинг етакчи саноат корхоналари қаторида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ҳам ўз тақдимотини ўтказади.

 

 

DSC02302.JPG

www.uzpse.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014