“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида

0
2560

«Ўзэкспомарказ» павильонларида қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари ҳамда экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш комплексларининг тармоқлараро саноат ярмаркаси иш бошлади. 

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 20 мартдаги “2017 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўтказилмоқда. Айтиш керакки, бу тадбир тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш, импорт ўрнини босадиган ва экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

2.JPG

 

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ҳам мунтазам иштирок этиб келади. Жумладан, 2016 йилнинг 24-31 октябрь кунлари ўтказилган “X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси”да фаол иштирок этган Холдинг компания якунда “Энг яхши стенд” номинацияси бўйича махсус диплом билан тақдирланган эди.

 

3.JPG

 

Бу галги кўргазмада “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси таркибидаги 230 га яқин  корхона-ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилаётган 60  турдаги маҳсулотлар билан қатнашмоқда. Павильонда халқ истеъмоли моллари (маргарин, хўжалик совуни, омухта ем, махсус кийимлар, бўз, нотўқима матолар, қўлқоплар, этаклар ва пластмасса идишлар), соҳа корхоналари учун зарур бўладиган эҳтиёт ва бутловчи қисмлар, шунингдек, импорт қилинаётган, ўзлаштириш учун тавсия этилаётган саноат маҳсулотлари (гидравлик насослар, пахта тозлаш корхоналарининг технологик асбоб-ускуналари, транспортёр лентаси, бризент матоси, арра дисклари ва ҳ.) намойиш қилинмоқда.

 

4.JPG

5.JPG

 

Форум доирасида мамлакатимизнинг турли етакчи саноат корхоналари қаторида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ҳам ўз тақдимотини ўтказди. Унда холдинг компания ва унинг таркибидаги корхона-ташкилотлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

 

6 а.JPG

6.JPG

9.JPG

8.JPG

 

Айтиш керакки, тадбир иштирокчилари ишлаб чиқаришнинг техник янгиликлари ва ютуқлари билан танишиш, яқин истиқболда ишлаб чиқариладиган материал ва бутловчи қисмларга бўлган талабни аниқлаш, саноат маҳсулотларининг янги турларини ўзлаштириш борасида шартномалар тузиш имкониятига эга бўлади.

 

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси матбуот хизмати

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014