“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида унинг таркибига кирувчи “Ўзпахтаэкспорт” АЖ, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзпахтаёғ” АЖ ва “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилиш масалалари бўйича ўқув семинари ўтказилди.
Ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Яккасарой туман ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлими ва Яккасарой туман санитария-эпидемиология назорати марказидан мутахассислар иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, корхоналарда хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, корхона ва ташкилотларда ёнғин келиб чиқишининг асосий сабаблари, оқибатлари ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари ҳамда санитария ва гигиена талабларига риоя этиш мавзуларидаги маърузалари билан иштирок этдилар.