“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида Ҳаракатлар стратегиясига бағишланган тадбир ўтказилди

0
2700

Жорий йилнинг 19 июнь куни “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси мажлислар залида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тарғиботига бағишланган мулоқот бўлиб ўтди.

1.JPG

 

Тадбирда холдинг компания ва унинг таркибидаги акциядорлик жамиятларида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирок этди. Мулоқотга “Тараққиёт стратегияси” марказининг “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” йўналиши раҳбари Равшан Абдукаримов таклиф этилди.

3.JPG

2.JPG

 

Мутахассис ўз маърузасида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида 2017 йил 7 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ва унинг моҳияти хусусида сўз юритди.

4.JPG

 

Шунингдек, Ҳаракатлар стратегияси доирасида давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш сингари бешта асосий йўналишларга алоҳида тўхталиб, атрофлича тушунтиришлар берди.

5.JPG

6.JPG

 

Анжуман давомида мутахассис мавзу юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

 

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Матбуот хизмати

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014