“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида АҚШ Меҳнат вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

0
2335

2016 йилнинг 30 март куни «Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқаруви раиси Акмал Камалов Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ Меҳнат вазири ёрдамчисининг ўринбосари Эрик Биль бошчилигидаги делегация билан учрашди.

АҚШ делегациясига Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва қарорлари асосида 2015 йилда ташкил этилган “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ва унинг таркибидаги акциядорлик жамиятлари фаолияти тўғрисида маълумот берилди.

Учрашувда Ўзбекистонда пахтачилик соҳасининг ривожланишида компания ва унинг акциядорлик жамиятлари фаолияти ҳамда халқаро институтлар билан ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Манбаа: www.uzpse.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014