«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясида илмий-амалий семинар

0
2704

2016 йилнинг 29 август куни “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан биргаликда  “Пахтани қайта ишлаш самарадорлигини оширишга йўналтирилган янги технологиялар ва ишланмалар” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Илмий-амалий семинарда Республиканинг 30дан ортиқ олий таълим ва илмий муассасаларидан илмий тадқиқот ва инновация фаолиятини олиб борувчи мутахассислар иштирок этди.

Семинарни  кириш сўзи билан “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси  раиси, и.ф.н. А.С.Камалов бошлаб берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси бўлим бошлиғи, т.ф.д., проф. А.М. Мухаммадиев модераторлик қилган семинарда қўмита Ижро аппаратининг раҳбари, ф-м.ф.н. О.Р.Парпиев кўриладиган масалалар моҳияти ҳақида сўз юритди.

IMG_4662

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг вазифалари, пахта тозалаш саноатини такомиллаштириш бўйича бажарилган илмий-тадқиқот ишлари, уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш ҳамда мувофиқлаштириш Кенгашини ташкил этиш хақида” илмий Марказнинг Бош директори, т.ф.н.Р.А. Гуляевнинг маърузаси тингланди.

“Пахта – ёғ корхоналарини такомиллаштириш бўйича бажарилган илмий-тадқиқот ишлари, пахта-ёғ саноати корхоналари олдида турган муаммолар хақида”  “Ўзпахтаёг” АЖ ишлаб чиқаришни ва пахта-ёғ корхоналарини ривожлантиришни мувофиқлаштириш бошқармасининг бошлиғи, т.ф.н.  О.О.Зуфаров  маъруза қилди.

“Ўзпахтаэкспорт” АЖ пахта толасини истиқболли талаби ва бозор конъюнктурасини ўрганиш бошқармасининг бошлиғи С.Ш.Тожиев “Ўзпахтаэкспорт корхоналарини инновацион фаолиятини такомиллаштириш масалалари тўғрисида” ахборот берди.

IMG_4655

Семинарда “Пахта тозалаш саноати йўналиши бўйича олиб борилган фундаментал, амалий ва инновация лойиҳаларининг натижаларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш” мавзуси бўйича Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори, т.ф.н. С.З.Юнусов, Наманган мухандислик-технология институти проректори, т.ф.д., проф. Р.М.Муродов, Тошкент Давлат техника университети қошидаги тармоқ машинашунослиги муаммолари илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими, т.ф.д., проф. А.А.Ризаевларнинг  маърузалари тингланди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан семинар-кенгашда тегишли тавсиялар қабул қилинди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014