Қозоғистонлик хамкорлар билан учрашув

0
1261

2019 йилнинг 29 январь куни “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятида “Қозоқ пахтачилик уюшмаси” юридик шахслар бирлашмасининг делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувни кириш сўзи билан илмий Марказнинг Бош директори Т.М.Қулиев очди.

Таркибида бир қатор пахта тозалаш корхоналарининг раҳбарлари бўлган Қозоғистон делегацияси аъзолари учун “Пахтасаноат илмий маркази” АЖда яратилган илмий ишланмаларнинг тақдимотлари ўтказилди.

Жинлаш, линтерлаш ва пресслаш лабораториясининг бош илмий ходими Р.Ш.Сулаймонов илмий Марказда яратилиб, яқинда ишлаб чиқариш синовлари муваффақиятли якунланган 8 ДП-90 жин машинасининг тавсифлари тўғрисида гапириб берди.

Стандартлаш ва метрология лабораториясининг мудири А.А.Ахмедов пахтанинг намлиги, ифлослиги ва бошқа  сифат кўрсаткичларини аниқлайдиган ва ишлаб чиқаришга жорий этилаётган лаборатория приборлари тўғрисида ахборот берди.

Пахтани қуритиш ва тозалаш лабораториясининг бош илмий ходими Р.К.Джамалов жамоада ишлаб чиқилган кичик габаритли пахта қуритиш қурилмасининг хусусиятлари тўғрисида сўзлаб берди.

Етакчи илмий ходим Д.Мадрахимов узоқ муддатда фойдаланишга мўлажжалланган ва кўпгина корхоналарда синовлардан муваффақиятли ўтган жинларнинг янги дискли арраларидан фойдаланиш технологиясининг презентациясини ўтказди.

Илмий Марказнинг жамоавий фойдаланишга мўлжалланган янги арбитраж лабораторияси фаолияти тўғрисида унинг раҳбари У.Каримов гапириб берди.

Қозоғистонлик меҳмонлар илмий Марказ лабораториялари ҳамда малака ошириш маркази фаолияти билан ҳам танишдилар.


Учрашув якунида  Қозоғистон делегацияси раҳбари “Қозоқ пахтачилик уюшмаси” ЮШБ раиси Р.С.Бахтибаев илмий Марказ рахбариятига қабул учун катта миннатдорчилигини айтиб ўтди ва бундан кейин ҳам ўзаро манфаатли хамкорлик алоқаларини янада кенгайтирилишига умид билдирди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014