11 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилиш тўғрисида

0
3218

2016 йилнинг 11 ноябрида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖда  жорий йилнинг  9- ойи даврида  йиллик Бизнес- режасининг бажарилиши якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Жамият Бош директори Р.А Гуляевнинг маърузасида Йиллик бизнес режаси бажарилишининг ва йилнинг 4-чорагига режалаштирилган вазифаларнинг асосий аспектлари ёритиб берилди. Бизнес режа ва иқтисодий таҳлил бўлими бошлиғи Ф.А Бабаджанов томонидан режанинг молиявий кўрсаткичлари ижросининг бориши аниқ таҳлил этиб берилди, Илмий марказ фаолиятининг йил якуни бўйича ижобий натижаларига эришиш учун яқин даврда етишиш имконини берадиган параметрлар аниқлаб берилди.

Собрание

Шу билан бирга дебитор қарздорликларни қисқартириш учун ўрнатилган тартибда режадаги Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари режаси ҳамда хўжалик шартномаси асосидаги ишларнинг  пахта тозалаш корхоналари ва чекка ташкилотлар билан тузилган шартномаларни сўзсиз бажарлишига қаттиқ эътибор қаратилди.

Кўтарилган масалаларнинг муҳокамаси давомида илмий марказнинг баъзи бир бўлимлари, малака оширши маркази ва меҳмонҳона номига етарли даражада самарали ишламаётганлиги танқидий эътирозлар айтиб ўтилди.

Йиғилишда маъмурият ва илмий бўлинмалар (бўлимлар, лабораториява гуруҳлар) иштирок этишди.

Йиғилиш якунлари бўйича раҳбариятнинг тасдиқланган режаларнинг  сўзсиз бажарилишига қаратилган эътирозлари ҳисобга олинди. Бундан ташқари келаси йил бизнес режасининг базаси ҳисобланган илмий 2017 йилга илмий тадқиқот ишларининг ражасини муҳокама қилиш мақсадида илмий кенгаш секцияларининг йиғилишларини ўтказиш кўзда тутилди.

Собрание2

 

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014