Пахтачилик кенгашининг 12-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг бир гурух олимлари томонидан 2022 йил 24 август куни Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани пахта-тўқимачилик кластери ҳузуридаги пахта тозалаш корхонаси бош мухандис, бош механик, бош нурчи, ёнғин ва техника хавфсизлиги инженерлари, техник назорат бўлим бошлиғи, лаборатория ходимлари, уруғлик чигит тайёрлаш агрономлари, тайёрлов бўлим ходимлари, 1-2-3-босқич товаршунослари ва фермер хўжалиги рахбарларига ўқув семинар-тренинг ташкил қилинди. Семинар-тренингда 2022 йилдаги уруғлик пахтани етиштиришда пахта ҳосилини сифатли қабул қилиш, сақлаш ва чуқур қайта ишлаш, ва бошка эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатларга илмий марказ мутахассислари томонидан тавсиялар берилди. Семинарда иштирок этган ходимларни қайта тайёрлаб, малакасини ошириб тегишли мувофиқлик сертификатлари тақдим этилди.
Home Янгиликлар Семинар тренинг 24 август куни Хорезм вилояти Қўшкўпир тумани пахта-тўқимачилик кластери