2017 йил истиқболлари – “Ўзпахтасаноат” холдинг компанияси соҳаларини инновацион ривожлантириш учун дастлабки шарт-шароитлар сифатида

0
4076

2016 йилнинг 29 ноябрида “Пахтасаноат илмий маркази” АЖда Илмий Кенгаш секциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда янги илмий мавзуларнинг батафсил муҳокамаси давомида 2017 йилга илмий тадқиқотларнинг асосий  йўналишлари белгилаб олинди ва уларни илмий марказнинг илмий тадқиқотлар ҳамда тажриба-конструкторлик ишлари режасига киритишнинг мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилди.

 

Йиғилишда Илмий Кенгаш аъзолари бўлган бўлим ва илмий лабораториялар раҳбарлари ҳамда илмий ходимлар, лойиҳачилар, янги техника ва технологияларни жорий этиш бўлими мутахассислари ва пахта тозалаш соҳаси учун янги истиқболли ишланмалар тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлишдан манфаатдор бўлган ходимлар қатнашдилар.

Тавсия этилган мавзуларнинг асосий мазмуни бўлим ва илмий лабораториялар раҳбарларининг тақдимотларида ўз аксини топди. Таклифларни муҳокама қилиш давомида уларнинг долзарблиги, асосланганлиги, амалий йўналиши, натижаларини яқин истиқболда амалга оширилишга  қулайлиги ва натижавий параметрларининг самарадорлиги аниқланиб борилди.

Умуман олганда, ишлаб чиқаришга тавсия этилган илмий тадқиқотлар ҳамда тажриба-конструкторлик ишлари пахта тозалаш корхоналари учун техника воситалари ва асбобларини такомиллаштиришга, меъёрий-техник ва тавсиянома кўринишидаги ҳужжатларни тайёрлаш,  шу соҳадаги республика стандартларига ўзгартириш киритиш, маҳсулотлар нархини шакллантириш ва корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш  бўйича ҳисоб-китоблар, лабораториялар учун йўриқномалар ҳамда “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси таркибидаги тизимларни информацион таъминотига ва бошқа масалаларга йўналтирилган.

Ҳар бир бўлинма томонидан 3-4 тадан асосланган ва барча зарур ҳисоб-китоблар ҳамда конструктив схемалар билан таъминланган таклифлар мухокамага тақдим этилди. Уларни марказнинг илмий тадқиқотлар ҳамда тажриба-конструкторлик ишлари режасига киритиш учун танлашда бош мезон сифатида – соҳа учун амалий қиймати, энергия ва металл сарфининг пастлиги, ишлаб-чиқариш самарадорлиги, хавфсиз меҳнат шароитларида кам маҳсулот йўқотилишининг таъминланиши ва ҳ.к. танланди. Техник-технологик кўринишдаги  ишлардан ташқари режа доирасига анъанавий бўлган меёрий-техник ва тавсиянома кўринишидаги ҳужжатларни тайёрлаш,  шу соҳадаги республика стандартларига ўзгартириш киритиш, маҳсулотлар нархини шакллантириш ва корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш  бўйича ҳисоб-китоблар, лабораториялар учун йўриқномалар тайёрлаш ва бошқа ишлар ҳам киритилади.

Илмий Марказ таркибида янги – техник чигит тайёрлаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш лабораториясининг ташкил этилиши муносабати билан, биринчи марта чорвачилик соҳаси учун пахта шротидан маҳаллий биоқўшимчалар билан бойитилган гранулаланган ем ишлаб чиқаришнинг янги технологиясини ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилди.

Илмий Кенгаш аъзолари томонидан билдирилган фикрларни, пахта тозалаш ва ёғ-мой соҳаларидаги у ёки ишланмаларга бўлган эҳтиёжларни ҳамда уларни кенг жорий этиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда жами бўлиб 30 та энг истқболли деб ҳисобланган мавзу танлаб олинди. Айнан шу ишланмалар Илмий Марказнинг 2017 йилги илмий-тадқиқотлар режаси ва Бизнес-режаси лойиҳалари асосини ташкил этди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014