2018 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3559 сонли ”Пахтасаноат илмий маркази” акционерлик жамияти фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорини “Ўзпахтасаноат “ва “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятларининг жамоаларига тақдимлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

0
2729

2018 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари – «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ Бошқарувининг раиси Н.С.Отажанов “Ўзпахтасаноат “ва “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамиятларининг жамоалари билан йиғилиш ўтказди. Йиғилишда Вазирлар Махкамаси Департаментининг раҳбари А.В.Рафиков, Вазирлар Маҳкамасининг маъсул ходимлари, “Ўзпахтасаноат” АЖ Бошқаруви раиси А.И.Максудов қатнашдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3559 сонли ”Пахтасаноат илмий маркази” акционерлик жамияти фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорини сўзсиз ва самарали бажарилишини таъминлаш бўйича масалалар мухокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Н.С.Отажанов Илмий марказ жамоасининг ушбу қарордан келиб чиқадиган вазифалари, мақсадлари ва фаолияти йўналишлари тўғрисида гапириб ўтди.

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ бош директори Р.А.Гуляев ”Пахтасаноат илмий маркази” акционерлик жамияти фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича тадбирлар комплексини тақдим этди.

Қўшма йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорида кўрсатилган йўналишларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва маъсул шахслар белгиланди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014