Ҳурматли “Пахтасаноат илмий маркази” ишчи ходимлари, азиз юртдошлар, пахтасаноати соҳасида фаолияти олиб бораётган ҳамкасабалар ва юртимиз меҳмонлари, бугун барчамиз катта шоду хуррамлик билан Муқаддас Рамазон ҳайитини кутиб олмоқдамиз.
Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу Муқаддас байрам билан барчангизни муборакбод этаман!
Мана шундай барокатли ва саодатли кунлар ҳар биримизга йўлдош бўлсин.
Эл-юртимизнинг шу муборак ойда қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин!
Жонажон Ватанимизда, ҳар бир хонадонда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин доим!
Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!!!
“ПАХТАСАНОАТ ИЛМИЙ МАРКАЗИ” АЖ
Бош директори
Т.Кулиев