Жорий йил 11 сентября куни “8-Осиё пахтачилик тадқиқот ва тараққиёт тармоғи йиғилиши” ўз ишини якунлади. Йиғилиш сўнги кунида генетика соҳаси мутахассисларинг тақдимотлари бўлиб ўтди.
Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (ICAC) ижрочи директори жаноб Кай Хьюз йиғилиш якунида тадбир ташкилотчиларига юқори баҳо берди.
Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси томонидан Осиё пахтачилик тадқиқот ва тараққиёт тармоғининг раиси лавозимига «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ Бош директори Т.Қулиев номзодини тақдим этди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Т.Қулиев келаси икки йил муддатга Осиё пахтачилик тадқиқот ва тараққиёт тармоғининг Раиси этиб сайланди.