«Пахтасаноат» ҲАБ устав капиталидаги акциялар пакети «Пахтасаноат Илмий Маркази»га берилади

0
857

“Пахтасаноат Илмий Маркази” акциядорлик жамиятининг фаолияти янада ривожлантирилади ва юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш рағбатлантирилади. Президентнинг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳри, Шота Руставели кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган тўрт қаватли бино ва иншоотларни моддий маданий мерос объекти сифатидаги ўз қимматини йўқотганлигини инобатга олган ҳолда моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқариш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳри, Шота Руставели кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган тўрт қаватли бино-иншоотларни унга туташ ҳудудлари билан баланс қийматида “Пахтасаноат Илмий Маркази” АЖга мулк ҳуқуқи асосида топширади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Ўзпахтасаноат” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг “Пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг устав капиталидаги иловага мувофиқ рўйхат бўйича акциялар пакетини, истисно тариқасида, “Пахтасаноат Илмий Маркази” АЖга бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Бунда, “Пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг устав капиталидаги акциялар пакетини номинал қийматда бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Бирлашмаларнинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлиги камайтирилади;

Қолган қисми – Бирлашмаларнинг вилоятларда жойлашган “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидаги пахта тозалаш корхоналари олдидаги қарздорлиги камайтириш ҳисобига, мазкур пахта тозалаш корхоналарининг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлиги тегишлича камайтирилади;

Қолган қисми – “Ўзпахтасаноат” АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдидаги қарздорлиги тегишлича камайтирилади.

“Пахтасаноат Илмий Маркази” АЖга берилаётган
“Пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг устав капиталидаги акциялар пакети
РЎЙХАТИ

Манба: kun.uz

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014