Соҳага оид янги маълумотлар

0
776

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти илмий ходимлари “Чигитли пахтани қуритиш қурилмаси” ихтирога топширган  талабномани Ўзбекистон Республикаси адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигининг илмий-техник экспертизасида кўриб чиқиш учун қабул қилди. Қурилма пахтани қайта ишлаш саноатида, аниқроқ айтганда, чигитли пахтани ғарамлаш ёки толани чигитдан ажратишдан олдин қуритиш учун фойдаланилади. Янгиликнинг вазифаси қуритиш агентининг пахтага таъсири интенсивлигини кучайтириш ҳисобига қурилманинг иш самарадорлигини оширади, шунингдек, пахта ва қуритиш агенти ирмоғини хомашё узатиладиган зонада самарали узатиб беради.

ЙИГИТЛЕР ТЕКСТИЛ САНАЙИ ВИ ТИДЖАРЕТ А.Ш., TR ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия Ваазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигига “Пахтани узатиш қурилмаларидаги сўриш қувурларининг тақсимлаш механизми” талабномаси илмий-техник экспертизада кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Янгилик қишлоқ хўжалиги, хусусан пахтани (той ёки пресланган пахта ва ҳ.к.) транспортда ташишда фойдаланилади. Ихтиродан мақсад сўриб олувчи қувур орқали пахта тойини кўтариш (сўриб олиш) га ва сўриб олувчи қувурнинг киритувчи туйнугида пахтанинг тақсимланишига имкон берувчи механизмни яратишдир ва шу орқали пахта узатиш қурилмаларида тезкор ва самарадор сўрилиш жараёнини таъминлаб беришдир.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти илмий ходимлари “Жиннинг аррали цилиндри” ихтиросига топширган талабномасини Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интелллектуал мулк агентлиги томонидан илмий-техникавий экспертизада кўриб чиқиш учун қарор қабул қилди. Ихтиродан пахта тозалаш саноатида, айнан эса, аррали жинлар конструкцияси учун фойдаланилади. Унинг вазифаси жиннинг аррали цилиндри ишининг ишончлилигини оширади, жиннинг аррали цилиндри массасини камайтириш ҳамда конструкциясини такомиллаштириш орқали ресурсларни тежайди ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширади.

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ илмий ходимлари Р.К.Джамолов ва Т.Н.Корабельникова томонидан “Пахта ғармлагич” талабномасига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент бериш учун қарор қабул қилинди. Патент олиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014