Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 феврал “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3559 сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, пахта тозалаш корхоналари инженер-техник ходимлар ва мутахассисларнинг малакасини доимий равишда ошириб бориш орқали пахта тозалаш корхоналари олдига қўйилган вазифаларнинг сифатли ва самарали бажарилишини таъминлашга эришиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда;
– пахта тозалаш корхоналарида хизмат қилаётган инженер-техник ходимлар ва мутахассисларни сохада амалга оширилаётган ишлар, янгиликлар, пахта хом-ашёсини қайта ишлашда қатнашаётган технологияларни такомиллаштирилиши натижасида пахтадан кўп миқдорда ва юқори сифатли махсулотлар ишлаб чиқариш, хом-ашё ресурсларидан фойдаланиш билан юқори меҳнат ва техника унумдорлигига эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган ютуқлар билан таништириб борилмоқда.
– “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ қошидаги Малака ошириш маркази “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ рахбарияти томонидан 2019 йил учун тасдиқланган ўқув режаси бажарилишини таъминлаш бўйича пахта тозалаш корхоналарида ишлаб келаётган инженер-техник ходимлар ва мутахассисларни касбий кўникмаларини ва малакасини ошириш борасида қуйидаги мутахасисликлар бўйича ўқиш курслари ташкиллаштирилди:
- “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидаги “Минтақавий пахта терминали” МЧЖлар ва пахта тозалаш корхоналари ходимларни бошқариш хизмати бошлиғи;
- “Ўзпахтасаноат” АЖ таркибидаги “Минтақавий пахта терминали” МЧЖлар ва пахта тозалаш корхоналари тайёр махсулот бўлими бошлиғи;
- Пахта тозалаш корхоналари ва тайёрлов маскан лаборанти ;
- Пахта тозалаш корхоналари бош механик;
- Пахта тозалаш корхоналари бош мухандис;
- Пахта тозалаш корхоналари бош энергетик;
- Тайёрлов маскан 2- босқич оператори;
- “Пахта толаси сифатини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” йўналиши бўйича;
- Пахта тўқимачилик-кластерлари таркибидаги пахта тозалаш корхоналари тайёрлов маскан лаборантлари;
- Пахта тўқимачилик-кластерлари таркибидаги пахта тозалаш корхоналари тайёрлов маскан 2-босқич оператори.
Жами бўлиб 2019 йил давомида ўнта мутахассислик бўйича 552 нафар ходимни малакаси оширилди.
Ўқув машғулотларига “Ўзпахтасаноат” АЖ бўлим бошлиқлари ва бош мутахассислари, “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ лаборатория мудирлари, бўлим бошлиқлари ва етакчи мутахассислари, шунингдек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги бошқарма бошлиқлари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат Институти, олийгоҳ ҳамда муассасалар профессор-ўқитувчилари, кўп йиллик тажрибага ва илмий салоҳиятга эга бўлган бошқа ташкилот ва Вазирликлардан юқори малакали мутахассислар жалб қилинган холда амалий ва назарий дарслар юқори савияда ўтказилди.