Илмий марказда йиғилиш

0
819

2019 йилнинг 19 декабр куни “Пахтасаноат илмий маркази”да  йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни илмий Марказнинг Бош директори Т.М.Қулиев олиб борди.

Йиғилиш кун тартибининг биринчи масаласи бўйича илмий котиб М.Мўминов илмий Марказ бўлимлари ва лабораторияларининг 2019 йилга режалаштирилган илмий мавзуларини бажарилиши ва улар бўйича илмий ҳисоботларни тайёрланиши тўғрисида ахборот берди. Бугунги кунга келиб бўлим ва лабораторияларнинг ҳисоботлари қабул қилинганлиги ва уларни расмийлаштириш ишлари 20 декабр кунидан кечиктирмай якунланишини айтиб ўтди.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ пахта хомашёсини қуритиш, тозалаш ва ишлаб чиқаришни чангсизлантириш лабораторияси кичик илмий ходими Э.Б.Қурбанбаев “Пахтани ҳаводан ажратиш-тозалаш ускунаси конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш” мавзуси бўйича бажарилган илмий тадқиқот ишларининг натижалари тўғрисида маруза қилди.

У ўз сўзида кўп йиллардан буён пахта тозалаш корхоналарида пахтани хаводан ажратиш мақсадида ишлатиб келаётган СС-15А русумли сепараторнинг ўрнига илмий изланишлар натижасида янги конструкцияли ишчи кисмга эга сепаратор-тозалагич ишлаб чиқилганлигини айтиб ўтди.

Э.Курбонбоев ушбу ускуна “Рим устахонаси”да тайёрланиб, жамоавий фойдаланиш лабораториясидаги стендда синаб кўрилганлиги ва унда ижобий натижаларга эришилганлигини презентация материалларида кўрсатиб берди.

Янги сепаратор-тозалагичнинг афзалликлари унинг пахтани хаводан ажратишда чанг ва майда ифлосликлардан самарали тозалаши билан бир каторда пахтани кўшимча равишда тозалаши ва ишчи жихозларининг корпуси герметик чанг чиқармайдиган бўлганлиги сабабли цехда иш шароитини яхшилашидан иборат бўлишини гапириб ўтди.

Муҳокамада Т.М.Қулиев, Э.Т.Максудов, Н.З.Камалов, Р.Ш.Сулаймонов, Р.К.Джамалов, С.Эркабоев, Ш.Алакбаров, Р.Назировлар ушбу ускунани ишлаб чиқиш ва синаш ишлари натижалари бўйича сўзга чиқишиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда уларни такомиллаштириб, давом эттириш юзасидан таклифларини бердилар.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича жамоавий фойдаланиш лабораторияси раҳбари Р.Ш.Сулаймоновнинг ушбу лабораториядаги стендлар ва ускуналарда бажарилган синов-тажриба ишлари тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

У ўз сўзида ҳафта ичида пахтани қуритиш, тозалаш ва чангсизлантириш лабораторияси томонидан лабораториядаги сепаратор-тозлагичда тажриба синов ишларини ўтказилганлиги ҳамда мустақил изланувчи Ф.Исанов томонидан толани намлаш курилмаси бўйича тадқиқот ишлари олиб борилганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, уруғлик чигитни қоплашдаги копнинг мустахкамлигини синаш учун “Уруғлик чигит тайёрлаш” лабораторияси томонидан ишлаб чиқилган уруғлик чигит қопининг мустахкамлигини синаш қурилмасида синов тадқиқот ишлари ўтказилганлиги ҳамда жинлаш, линтерлаш ва пресслаш лабораторияси томонидан 30 аррали линтерда янги профилли колосникни синаш ишлари давом эттирилганлигини гапирди.

Шу билан бир қаторда лабораториядаги мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида ахборот бериб, улар жумласида лабораторияда тажриба-тадқикот ишларини олиб боришда юзага келадиган чангларни кескин камайтириш учун аспирация системасини тиклаш ишлари олиб борилаётганлигини айтиб ўтди.

Йиғилишда “Пахтани қуритиш, тозапаш ва ишлаб чиқаришни чангсизлантириш” лабораторияси мухандиси Ш.Шералиевни кичик илмий ходим лавозимига тавсия қилиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Унда Ш.Шералиевнинг лабораторияда олиб бораётган илмий ишлари тўғрисидаги ахбороти эшитилди, Ш.Шералиев ўзининг лабораторияда олиб бораётган илмий ишлари тўғрисида гапириб, Қорақолпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти мисолида пахтани пневмотранспорт ёрдамида ташиш жараёнлари элементларини мақбуллаштириш ҳисобига пахта тозалаш корхоналарида атмасферага ажралиб чиқаётган чангларни камайтириш бўйича тавсиянома ишлаб чиқиш мавзуси бўйича олиб борган ишлари ҳақида маьлумот берди. Шунингдек, 4,5 м3 УЦ-4,75 ва ТЦ-4,4 циклонларини ишлаб чикишда ва уларни Боғдод пахта тозалаш корхонасида ўрнатиб, синов ишларини ўтказишда ўзининг иштироки натижалари тўғрисида гапириб берди. Ўзининг 1808 -мавзуси бўйича тавсиянома ишлаб чикиб, ушбу илмий иш бўйича якуний хисобот тайёрлаб топширилганлигини айтиб ўтди.

Муҳомада сўзга чиқкан Қ.Жуманиязов “Пахтани куритиш, тозалаш ва ишлаб чиқаришни чангсизлантириш” лабораторияси рахбари Р.К.Джамаловнинг Ш.Шералиевни кичик илмий ходим лавозимига ўтказишни сўраб киритган билдиргиси ўрганилиб чикилиб, бу масала бўйича Ш.Шералиевнинг илмий ишларда иштироки кўриб чиқилганлиги, унинг 3 та илмий мақола чикариб, 2 та патентга талабномаси киритилганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, унинг илмий ишининг мавзуси ҳам тасдикланганлигини таъкидлаб ўтди. Шуларни хисобга олган ҳолда Ш.Шералиевни кичик илмий ходим лавозимига ўтказишни маъқуллади. Шу билан бир қаторда унга ўз назарий билимларини ошириш устида ишлаш кераклигини айтиб ўтди.

Э.Т.Мақсудов ўз сўзида бу таклифни маъқуллаб, Ш.Шералиевга чангсизлантириш соҳасини чукуррок ўрганишга аҳамият оеришни ва бу ишда замонавий приборлардан кенг фойдаланйшни тавсия килди.

Сўзга чиқкан И.Т.Қулматов Ш.Шералиевнинг фаолиятига ижобий баҳо бериб, уни кичик илмий ходим лавозимига ўтказишни тавсия қилди.

Йиғилиш кун тартибининг бешинчи масаласи бўйича Б.Иргашевнинг Янги йилни жамоада нишонлаш бўйича тадбирлар ўтказиш тўғрисидаги таклифлари кўриб чикилди.

Муҳокамада сўзга чиққанлар ушбу байрам тадбирларини ўтказиш юзасидан ўз фикр-мулохазаларини билдирдилар.

Йиғилиш сўнгида кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Publication author

offline 2 years

Участник

Comments: 0Publics: 982Registration: 14-08-2014